60 ёшли Ҳолиқова Зангиотадаги шифохонада даволанмоқда. Кеча телеграм каналларда актриса коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Актрисанинг қизи Зебинисо Ҳолиқова ушбу хабарни рад этди. У шунингдек, ҳуқуқ тартибот органларига канал админстраторларини жазолаш бўйича мурожаат қилишини маълум қилди.