Хонанда Муниса Ризаева онаси ва отаси шиофохонда эканини айтмоқда. Хонанда бу ҳақида инстаграмдаги саҳифасида жонли эфир вақтида маълум қилган.
“Онам ва отам жуда оғир аҳволда. Уйда ётинглар. Ўзингизни ва уйингиздагиларни асранглар. Коронавирус ҳақиқатан бор, ишонинглар”, – дейди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда коронавирусга тест топширган эди. Ўшанда тест натижасига кўра хонандада коронавирус аниқланмаган.