Аввалроқ сайтимизда Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Ҳолиқова коронавирусга чалингани ҳақида ёзган эдик. Бугун актрисанинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, актриса касалликни енгган. У 12 кун давомида шифохонада бўлган.
Шунингдек, актрисанинг қизи ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган. Қизининг айтишича, актриса уйига келган.