Бу ҳақда телеграмдаги Xushnudbek.uz канали хабар қилмоқда.
ОАВларда ёзилишича, Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги ўта савиясиз қўшиқ ва унга ишланган маддоҳона клип учун «Ўзбекконцерт» бадиий кенгаши томонидан расмий рухсат олинмаган экан. «Zo'rTV» канали вакиллари ҳам буни тасдиқлабди, дейилади канал тарқатган хабарда.
Шунингдек, каналда “Жаҳонгир Позилжоновнинг ҳам лицензияси олинадими?” деган савол қўйилган. Ахир хонандалар оддий сабабларга кўра, масалан рухсат сўрамасдан хорижга чиқиш, рухсат берилмаган қўшиқ ёхуд клипларни ТВ тугул, ижтимоий тармоқларда «айлантириш», тадбирларга кела олмаслик ёки «маънавиятсиз» тамғаси босилган клиплар ишлагани учун лицензия олиб қўйиладику.
Кузатамиз, воқеалар ривожи қандай бўларкин... Ишқилиб, бир юмалаб, бу клипга бадиий кенгаш ҳам рухсат берган (ёки берадиган) ва жуда кўпчиликнинг норозилигига сабабчи бўлган савиясиз қўшиқ охир-оқибат телеканалларда одамни «реальный» хит қиладиган даражада айланадиган, бўлмаса бўлди, - дейилади каналда.