Хонанда Юлдуз Усмонова унда бронхиал астмаси қўзигани ҳақида айтиб берди. Усмонова иситмаси кўтарилгани ва ўзини ёмон хис этгани ҳақида ҳам гапирди.
Шунингдек, Усмонова қандай даволангани ҳақида айтиб, касаллик туфайли йиғлагани ва соғайиб кетишини сўраб дуо қилганини таъкидлади.
“Мен касал бўлдим лекин ваҳима қилмадим. Нима қиламан одамларнинг кайфиятини бузиб. Кимдир мени яхши кўради, кимнингдир кўришга кўзи йўқ. Бахтимга яхши шифокор учради. Менда коронавирус эмас, бронхиал астма қўзиди. Шифокор менга кўпроқ ҳаракатда бўлиш, сув ичиш ва шар пуфлашни маслаҳат берди. Шар пуфлаш фойдали экан. Мен кўп йиғладим. Шундай шароитда ўлиб қолмасликни сўраб, дуо қилдим. Ҳозир жанозага хатто 4 нафар одам ҳам келмаяпти. Агар одам коронавирусдан ўлса у ерга қариндошлари ҳам қўйилмаяпти. Бахт учун фақат соғлиқ керак экан. Ўзингизни асранг”, – дейди хонанда.