Хонанда Муниса Ризаева коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмда маълум қилди.
Хонанда ўзинининг касаллангани ҳақида 24 июнь куни маълум қилганди. Кейинчалик у соғлиқни сақлаш тизими беморлар кўплиги сабаб босимга бардош бера олмаганини айтган эди. Ризаева ўшанда одамлар йўлакларда вафот этаётганини таъкидлаган.
Хонанда COVID-19 беморларига тушкинликка тушмаслик ва кайфиятни кўтаришни тавсия қилди.