Хонанда Юлдуз Усмонова яна муҳокамалар марказида пайдо бўлди. Бу сафар хонанда Зўр ТВ каналида чиқиш қилган пайтида айтган гапи учун тамрқоларда “ажралиб” турибди.
У каналда қўшиқ куйлашдан аввал бошловчиларга ўзининг касал бўлгани ҳақида гапириб берди. Хонанда касалликка қарамай ишлаш кераклигини, осмонга қараб ётмасликни айтган.
“Ҳозир реабилитацияда бўлишим керак. Лекин мен рухсат сўраб чиқдим. Мободо овозда носозлик бўлса, эътибор қилмайсизлар, овоз яна йўлига тушади. Ҳамма нарсани ишлатсанг ишлайди. Пулни пул топади, аҳмоқ кетмон чопади. Бу овозни ишлатмасак нима қилиб ўтирибди дейди. Ишлаш керак. Ўлмай қолдик, энди бу ёғига бир тепсаларингиз юраверамиз олдига қараб”, – дейди хонанда.
Хонанданинг кетмон ҳақидаги гапи фермерларни хафа қилди. Улардан кўпи видеомурожаат йўаллади. Видеомурожаатда фермерлар уларнинг шарофати билан Усмонова бугунги кунда бемалол мева истеъмол қилаётганини айтган. Ҳозирча Усмонова айтган гапларига изоҳ бергани йўқ.