Актриса Гулчеҳра Эшонқулова 2014 йилда “запрет”да бўлгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда актриса интаграмдаги саҳифасига жойлаган видеосида гапирди.
Унинг айтишича, актриса ўша йили тақиқда бўлган ва шундай бўлса ҳам Туркиядаги қурултойда Ўзбекистон номидан ягона актриса сифатида қатнашган.
“Запретга қарамасдан Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган 45 мамлакатлараро қурултойда Ўзбекистондан борган ягона актриса бўлиб қатнашганим, "Рашк" фильмидаги ўйнаган ролим учун олқишларга сазовор бўлганим, саҳнада А. Навоийнинг "Гули" монологини ўқиб кўзларга ёш келтирганим ва бошқа яна катта ютуқларга эришганим ҳақида видео ролик”, – деб ёзиб актриса қуйидаги видеони жойлаган.
Маълум бўлишича, актриса шу кунларда АҚШда истиқомат қилмоқда. Эшонқулова нима сабабдан тақиқда бўлгани ҳақида гапирмаган.