Хонанда Шаҳло Аҳмедова тўйларга чиқиб ашула айтмаслиги ва Шаҳрам Ғиёсов билан муносабати ҳақида гапирди. Бу бўйича хонандага инстаграмда муҳлислари савол берди.
Унинг айтишича, Шаҳло тўй ва маросимларда қўшиқ куйламайди. Шунингдек, ундан Шаҳрам Ғиёсов билан тўйи бўлса тадбирга чақирасизми деб сўралганда хонанда спортчи билан шунчаки дўст эканини ва бундай гапларни ёзишни бас қилишларини сўраб қолган.
Шу билан бирга, Шаҳло ўзининг «Ёзги ёмғирлар» қўшиғига олган клипи орқали тақиққа тушганини айтиб, ушбу клип унга яхшигина пиар бўлганини ва янги марраларга етаклаганини ҳам қўшимча қилган.