Хонанда Муниса Ризаева шахсий ҳаёти ҳақида гапирди. Хонанда бу ҳақда инстаграмда жонли эфир вақтида гапирди.
Мунисанинг мухлисларидан бири унга турмушга чиқишни таклиф қилди. Хонанда эса унга жавобан эркакларга ишонмай қўйганини айтди.
“Ҳеч кимга турмушга чиққим келмаяпти. Ҳозирги йигитлар фақат гапиришни билади. Бошқа ҳеч нарса қўлидан келмайди. Улар ваъдаларининг устидан чиқмайди. Балки ҳамма йигитлар ундай эмасдир, лекин мен ҳозирча яхшиларини учратганим йўқ. Ҳар куни севги изҳор қилишади. Қулоғимга илинган лағмонлардан чарчадим”, – дейди 34 ёшли хонанда.
Муниса хиёнат ҳақида берилган саволга ҳам жавоб берди. Унинг айтишича, унга доим хиёнат қилишган.