Ўзбекистонлик 29 ёшли модель Лола Ибрагимова YouTube каналларнинг бирига интервью берди.
Интервью давомида журналист моделга пулдор одамлар ўйнаш бўлиш таклифи билан чиққанми деган мазмунда саволни ўртага ташлади.
“Мен иккинчи, учинчи, тўртинчи хотин деган нарсани тушинмайман. Мен ҳеч кимни муҳокама қилмайман. Ҳамма ўз йўлини ўзи танлайди. Йўқ, агар мен шунақа таклифни қабул қиганимда ўзимни ҳеч қачон кечира олмаган бўлар эдим. Лекин таклифни қабул қиладиган нафақат моделлар, масалан инстаграм юлдузлари бор. Жазманларнинг кўписи ўша ерда. Моделларга эмас, актрисаларга кўпроқ бунақа таклифлар бўлади ва кўпчилиги қабул қилган, деб ўйлайман. Уларнинг ҳаёлида бу зўр яшашдир балки”, – дейди Лола Ибрагимова.
Аввалроқ актриса Жайрона Ҳасанова унга шундай таклифлар билан чиқишганини маълум қилган эди.