Бугун ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова иштирокидаги видеоинтервью тарқалди. Унда Ю. Усмонова марҳум қизиқчи Обид Асомовни ғийбат қилганлар ҳақида куйиниб гапиради.
“Нима учун (Обид Асомовни) эслайверасан дейсизлар? Сизларга хизматни кам қилдими? У Обиджон бўлиб дунёга келди. У худони берган неъмати эди. Эй мусулмонлар, Сизлар Оллоҳни танисангиз, интернет бошида ўтириб ёзаётганлар, менинг саволимга жавоб беринглар, шунччалик Оллоҳдан устунмисизлар? Шунчалик ўлимни тан олмай яшайсизларми? Сизлар ўлмайсизларми? Мен шунга ҳайрон қоламан. Ўлганнинг ҳам кетидан бемалол гапириляпти. Шу бола (Обид Асомов) нима ёмонлик қилди?” - дейди Ю. Усмонова.
Шунингдек, Халқ артисти ўзининг ҳамкасблари орасида ҳам Обид Асомовни ғийбат қилганлар бор эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов 2018 14 декабрь куни 55 ёшида ўткир инфаркт хасталигидан вафот этган эди.
Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.