Хонанда Жасур Гаипов шок.уз лойиҳасига интервью берди. Унда хонанда қамалгани ва Муниса Ризаева билан тўйи бўлмаганининг сабаби ҳақида гапирди.
Қамалиш сабаби.
“Мен 2015 йил декабрда Малайзиядан келдим. Ўшанда ушбу ҳолат билан тўқнашилди. Тадбиркорман, айбим билан қамалдим демайман. Айрим яқинларимнинг сабаби билан қамалдим. Иқтисодий жиноят билан тўқнашдим. Пора бериш жинояти билан қамалдим”, – дейди хонанда.
Гаипов қамоқхонада 4 йил 7 ой ўтирганини айтиб, бу ҳолат унга катта дарс бўлганини таъкидлади. Хонанда қамоқдан чиқишида президент олиб бораётган сиёсатининг роли катта бўлганини билдирди. Авф туфайли озод этилганини таъкидлади.
Муниса Риазева билан тўй бўлмаганининг сабаби.
“Буни тақдир деб ҳисоблайман. Бизда кўп нарсалар сабаб бўлди. Бизни ўқитишди ҳам. Бизнинг хатоимиз бу нарсани оммага эълон қилганимизда. Бу ҳеч қанақа пиар эмас эди. Лекин бу ҳаёт, балким тўй бўлиб қолиши ҳам мумкин”, – дея маълум қилди хонанда.