Ўзбек қизиқчисидан калтак еган журналист воқеага изоҳ берди. Кеча тармоқларда Валижон Шамсиев журналистни ургани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Шамсиев журналистни берилган саволларнинг биридан сўнг урган. Қизиқчига унинг жисмоний ҳолати ҳақида берилган савол ёқмагани таҳмин қилинмоқда.
“Бу пира эмас эди. Биз янги лойиҳа бошлаган эдик. Валижон Шамсиев барча саволларга яхши жавоб бераётган эди. Сўнгги савол унинг жаҳлини чиқарди. Мен тармоқларда ёзилганидек журналистик этикани бузмадим. Мен берган саволимга жавоб олмоқчи эдим. Қачонки инсон интервьюга рози бўлаётган экан, у барча саволларга жавоб беришга тайёр туриши керак”, – дейди журналист.