Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ва телебошловчи Шоҳира Ҳамро ташкил этди.
Актриса Саида Раметова “Жалолиддин Мангуберди” сериалига суратга тушиш жараёнида унга бошқа фильмда рол таклиф қилишганини, лекин у таклифни қабул қилмаганини айтди.
“Мен “Жалолиддин Мангуберди” сериалида роль ижро этаётганимда туркиялик ҳамкасблар мени бошқа фильмга таклиф этди. Мен улардан қайси ролни таклиф қиляпсиз деб сўраганимда, улар қайнона роли деб жавоб беришди. Мен рад этдим ва бошқа роль таклиф қилишса боришимни айтдим. Кўплаб туркиялик режиссерлар бизнинг актерларга муҳлис болиб қолишди. Бизнинг актерлар бемалол турк фильмларида роль ижро эта олишади. Сабаби уларнинг кўпчилиги турк тилини ўрганиб олишди”, – дейди актриса.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актрисада саратон касаллиги аниқлангани айтилган эди. Ҳозирда актриса пойтахтда даволанмоқда.