Тармоқларда хонанда Дилфуза Исмоилованинг ЙПХ ходими билан суҳбати видеолавҳаси тарқалди.
Видеода хонандани ЙПХ ходими тўхтатганини кўриш мумкин. Унда ходим хонандадан ҳужжатларни тақдим этишини ва ҳар куни ҳар хил автомашина бошқариб, лекин рақами бир хил бўлишинининг сабабини сўради.
“Биз ҳамиша битта номердамиз. “404” – ҳамиша зўр. Ҳамма машина ўзимники. 12 та машинам бор. Сизга ҳам буюрсин болам”, – деб хонанда ЙПХ ходимининг саволига жавоб берди.
Суҳбат сўнггида хонанда видеога олишларига қарши эмасликларини, ҳамма нарсага ўғрилик қилмасдан, ўз меҳнати билан эришганини таъкидлаб ўтган.
[/flash]