Ўзбекистонда хизмат кўсатган артист Турғун Бекназаров ота бўлди. Бу ҳақда “Омон-омон” дастурида актернинг ўзи маълум қилди.
Актер бугунги кунда 63 ёшда. Бекназаровнинг айтишича, у иккинчи марта ота бўлди. Бола унинг иккинчи турмушидан экани айтилмоқда. Актернинг бир нафар қизи бор эди.
“Менинг рафиқам 57 ёшида вафот этди. Орадан 1,5 йил ўтиб қариндошларим мени иккинчи марта уйлантириб қўйишди. 63 ёшимда яна ота бўлдим, ўғил туғилди, исмини Саидакбар қўйдик. Менинг иккинчи хотиним қизим билан ишлайди”, – дейди актер.
Маълумот ўрнида, актер 1956 йил 1 май куни Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 1997 йилда у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди.