Тошкентда машҳур қизиқчи карантин қоидаларини бузиб тўй ўтказгани учун жазоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Браво жамоасининг аъзоси 29 ёшли Аҳмаджон. Т. шу йил 9 сентябрь куни уйланди. Тўй Шайхотоҳур туманида бўлиб ўтди.
Маълумотларга кўра, базмда карантин қоидалари бузилган. Тўйда 40 кишидан ортиқ меҳмон иштирок этган. Қизиқчи МЖТКнинг 54 моддасида белгиланган талабларни бузган.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ давлат раҳбари тўйларда карантин қоидаларига риоя қилиш кераклигини таъкидлаган эди. Шунингдек, ССВ меҳмонлар кўп тўпланадиган тадбирлар сабаб касалланганлар сони ошиб бораётганини маълум қилди.