Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан берилган маълумотда хонанданинг исми тўлиқ ёзилмасдан, фақатгина “Ж” инициали ишлатилган эди. Тармоқ фойдаланувчилари эса “Ж” – бу Жасур Умиров деган таҳминларни билдиришмоқда. Кўплаб муҳокамаларда сўнг Умиров бу бўйича тушинтириш берди. У ўзининг изоҳини инстаграмга жойлаган сурати остида қолдирди.
“Айбим бир столда шунақа бузуқлар билан ўтириб қолганиим. Тухмат балосини энди кўрдим”, – дея ўзининг вазиятга алоқадорлигига ишора қилиб изоҳ қолдирган хонанда.
Таъкидлаш жоиз, тармоқ фойдаланувчилари Умиров шунингдек, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридан бўлгани учун ҳам вазиятга алоқадор деб таҳмин қилишаётган бўлиши мумкин.
