Актриса Ситора Фармонова фаолияти давомида унга таклиф қилинган роллар ҳақида гапирди. Бу ҳақда актриса “Омон-омон” дастурига берган интервьюси давомида маълум қилди.
Актрисанинг айтишича, унга хорижий сериалда 700 минг долларлик гонорар таклиф қилинган ва унда беҳаё саҳналар бўлиши керак бўлган.
“Менга Голливуддан таклиф бўлган. Сериал таклиф қилишган ва мени кастинг орқали танлаб олишган. Унда 50-қисмдан сўнг беҳаё саҳналар бошланади. Ўшанда олдимда танлов турган эди: 700 минг долларлик контракт ва ибо-ҳаё, келажагим. Беркитмайман, ўша вақтда ‘бирданига гонорардан воз кечдим’ десам алдаган бўламан. Жуда иккиландим”, – дейди актриса.
Фармонова ушбу таклифни нафс ва виждонга бўйсунган ҳолда рад этганини маълум қилди. Шунингдек, актриса интервью давомида унга “бошқача” таклиф билдирган режиссер ҳақида гапирди.
“Менга бир режиссёр шунақа таклиф қилганда юзига сценарий билан урганман. Ўша режиссёр жуда ҳам таниқли. Исмини айтишни хоҳламайман”, – дея қўшимча қилди Фармонова.