Аввалроқ “Браво” жамоаси аъзоси Аҳмад Темиров ва хонанда Воҳиджон Исоқовлар карантин қоидаларига зид равишда тўй ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Улар қоидаларни бузгани учун жарима тўлагани ИИББ томонидан ҳам маълум қилинди.
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б.Сайфуллаев санъаткорларнинг бундай хатти-ҳаракатлари учун шунчаки жарима тўлаб қутилиб кетиши етарли эмас деб ҳисоблашини маълум қилди. У санъаткорлар маданиятлироқ бўлиши, керак бўлса, жамиятидаги хайрли ишлар ва янгиликларни амалга оширишга кўпроқ ҳисса қўшиб, ёшларга ўрнак кўрсатиши кераклигини таъкидлади.
Шундан келиб чиқиб, Сайфуллаев Маданият вазирлигига сўров юборилганини ва ҳолат у раҳбарлик қилаётган қўмита томонидан назоратга олинганини таъкидлади.