Ўзбекистон халқ артистининг қизи алдов йўли билан отасининг уйи ва автомобилини ўзлаштириб олди. Бобомурод Хамдамов ва унинг рафиқаси ўз қизининг фирибгарлигига учради.
Мавжуд маълумотларга кўра, халқ артистининг қизи Хамдамовнинг ёши ва соғлиғидаги муаммолардан фойдаланиб, уйни ўз номига расмийлаштириб олиш бўйича тузилган ҳужжатда отасининг имзосини олишга эришган. Шунингдек, у “Каптива” автомобилини ҳам ўзига расмийлаштириб олган.
Артист ва унинг рафиқаси қизидан бу қандай ҳужжат эканини сўрашганда қизи уй бўйича ҳужжатларда хатолик борлигини ва уни тўғирлаш кераклгини айтган. Улар ўз қизлари алдаб кетишини ҳаёлига ҳам келтирмаганини айтган. Хамдамовнинг рафиқасининг айтишича, қизи турмушга чиққандан сўнг ўзгариб қолган.
“Бизни хоҳлаган вақтларида кўчада қолдиришлари мумкин. Биз ундан буни кутмагандик. Бу қайтар дунё. У бизга нима қилаётган бўлса унга эртага фарзандларидан қайтади. Биз қаерда хато қилганимизни билмаймиз. Қизимиз ундай эмас эди. Турмушга чиқгач, ўзгарди. Биз унга алоҳида уй олиб бердик ва керакли таъмирлаш ишларини амалга ошириб, жиҳозладик. Болаларининг боғча ва контракт пулларини тўлашда ёрдам бердик. Биз мана шундай ёшга келганимизда ушбу аҳволга келиб қолганимиз жуда аянчли”, – дейди Хамдамовнинг рафиқаси.
Таъкидлаш жоиз, Бобомурод Хамдамов 81 ёшда. У ўтган йилларнинг энг машҳур хонандаларидан биридир.