Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова Президентга мурожаат қилди. Актриса ўз мурожаатида “Ўзбеккино” раҳбарияти фаолиятини танқид қилди.
Каримованинг сўзларига кўра, ушбу соҳада коррупцияга қарши курашиш “байроғи” остида носоғлом муҳит шаклланмоқда. Актриса агар вазият ўзгармаса ушбу соҳадан Акбар Бектурдиев, Сарвар Каримов, Умид Ҳамдамов, Музаффар Эркинов ва Жаҳонгир Ахмедов каби талантли ва ёш ижодкорлар кетиб қолиши мумкинлигини таъкидлади.
Шунингдек, Каримова соҳада гуруҳбозлик авж олганини ва ҳамма бир-бири билан курашаётганини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ режиссер Зулфиқор Мусоков ҳам соҳадаги муаммолар ҳақида Президентга мурожаат қилган эди. Мусоқов агентлик раҳбари Фирдавс Абдухолиқов профессионалларни ишдан бўшатиб, кинога алоқаси йўқ одамларни ишга олаётганини айтган эди. Шунингдек, у маош ажратишдаги ўйинлар ҳақида ҳам гапирган эди.