Саида Раметовани “ўлди”га чиқаришаётган бир вақтда актрисанинг ўзи мухлислари учун видеомурожаат йўллади. Аввалроқ тармоқларда актриса вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Кейинроқ ушбу хабар маданият вазирлиги томонидан рад этилди. Акртисанинг ўзи ҳам ушбу хабарга муносабат билдирди.
Раметова тирик эканини ва ўзини яхши хис қилаётганини маълум қилди. Актриса муолажалар яхши ўтаётганини таъкидлади. У шунингдек, касалликка қарши курашиш учун кучни мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидан олаётганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актрисада саратон аниқланган эди.