Хонанда Жаҳонгир Отажонов Ucell компаниясига алоқадаги носозликлар юзасидан видеомурожаат қилди. Хонанда иштирокидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
“Ҳозир менга Ucell’дан “шикоятингиз борми” деган смс келди, ҳаммага борган бўлса керак. Менда шикоят бор, рақамимни ўчириб қўйсангиз ҳам майли. Байтқўрғондаги (Тошкент вилояти-таҳр.) чойхонада интернет умуман ишламаяпти. Ҳасанбойда ҳам, Юнусободдаги Шаҳристонда ҳам интернет умаман ишламайди. 20 йилдан бери сизнинг компаниянгиз мижозиман, бошқа компанияга ўтиб кетишга мажбур қилманглар. Соғ бўлинглар”, – дейди хонанда.