Ўзбекистонда машҳурларнинг қандай бизнеслари борлигини биласизми? Қуйида ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг яна бошқа “тирикчилик”лари ҳақида маълумот берамиз.
Аёл хонандалар. Райҳон.
Хонанда яқиндагина ўз брендига асос солиб, аёллар учун кийимлар ишлаб чиқариб, уларни сотмоқда.
Асал Шодиева.
Актриса Мiel бренди остида аёллар ва болаларга кийимлар ишлаб чиқаради.
Қизиқчи Шаҳло Зоирова.
Қизиқчининг аёллар учун кийим-кечак дўкони бор.
Мадина Мумтоз.
Актриса келин либослари салони бизнеси билан шуғулланади.
Шаҳзода.
Хонанда продюссерлик компаниясига асос солди. Ушбу компания Inter media номи остида фаолият юритмоқда.
Эркаклар. Озодбек Назарбеков.
Халқ артисти, Маданият вазири ўзининг бизнеси йўқлигини аввал ҳам айтган. Лекин шерикчилик асосида тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилган ва ундан Назарбеков ўз “доля”сини олиб туради.
«Миллион» жамоаси.
Жамоа номи остида кийимлар ишлаб чиқарилади.
Шоҳруҳхон.
У ҳам Шаҳзода сингари ўз продюссерлик компаниясига эга. Ушбу компания ёшларга ўз йўлини топишга кўмак беради.