Тармоқларда актер ва продюсер Аҳад Қаюмнинг фильми съемкасидан олинган лавҳа тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода Қаюм ва унинг партнери оилавий можаро билан боғлиқ эпизодни ижро этишган. Унда актер актрисанинг юзидан уриши керак бўлган. Ушбу эпизод операторнинг маҳоратсизлиги сабаб бир неча марта олинган.
Фильмнинг битта камерада суратга олиниши тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирган. Ундан ташкари, дублларнинг бирида оператор умуман камерани ёқмаган. Актриса актернинг бир неча зарбига чидай олмай, ўзи Қаюмнинг юзига уриб ташлаган ва съемка майдонини тарк этган.
Таъкидлаш жоиз, Аҳад Қаюм аёлларнинг қийналиши билан боғлиқ фильмларни олиши билан танилган. Унинг барча фильмларида аёллар хўрланган ва қийноққа солинган ролларда гавдаланган. Айрим тармоқ фойдаланувчилари Қаюм ва унинг жамоаси қизнинг устидан кулган дея таъкидлашмоқда.