Продюсер, актер Жавлон Шодмонов журналист Феруз Муҳаммадга интервью берди. Интервьюда Шодмонов илк бор хонанда Мўмин Ориповнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ ҳақида гапирди.
“Мен бу ҳақида эслашни хоҳламайман. Биз ўшанда Тожикистонга концертга борган эдик. Кундузи Душанбеда концерт бўлди. Кечқурун Регарда (Турсунзода – таҳр.). Концертдан сўнг биз Сурхондарёга қайтмоқчи эдик. Йўлда ҳаммамиз чарчаганимиз учун ухлаб қолдик. Биз Термизгача етиб олиб, ўша ерда қолмоқчи эдик. ЙТҲ Ангорда содир бўлди”, – дейди Шодмонов.
Шодмонов шунингдек, ЙТҲ оқибатида анча вақт даволанганини ҳам айтди. Шунингдек, унга соғлиғи ёмонлашмаслиги учун дўстининг ўлими ҳақида анча вақт айтишмаганини ҳам маълум қилди. Актер Мўмин Ориповнинг ўлими ҳақида шифохонадан чиққандан сўнггина билган. Эслатиб ўтамиз, Божалар гуруҳи хонандаси Мўмин Орипов 2009 йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган. Ўшанда хонанда 25 ёшда эди. ЙТҲ вақтида автомашинада хонанда Жаҳонгир Позилжонов ҳам бўлган.