Озодбек Назарбеков: жорий йилда концерт дастурларида фақат жонли ижро бўлади

Озодбек Назарбеков: жорий йилда концерт дастурларида фақат жонли ижро бўлади
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ЎзА мухбирининг жонли ижрога доир саволларига жавоб берди.

– Бугунги кунда аксарият хонандалар қўшиқларни фонограмма орқали ижро этмоқда. Жонли ижрода куйлаш талаби эса деярли амалда йўқ. Жорий йилда бу борада қандай чора-тадбирлар амалга оширилади?

– Мамлакатимизда мусиқа санъатини янада ривожлантириш, айниқса, жонли ижрони рағбатлантириш, ёш авлодни миллий ва жаҳон мусиқасининг нодир намуналаридан кенг баҳраманд этиш, улар қалбида санъатга меҳр ва муҳаббатни янада кучайтириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилган концерт ёш истеъдод эгалари ва таниқли санъат усталари иштирокида жонли ижрода намойиш этилди ва ушбу концерт дастури соҳа мутахассислари ва халқимиз томонидан ижобий қабул қилинди.

Миллий эстрада ижрочилигининг жонли ижродаги тарғиботини кучайтириш, унинг афзалликлари, айниқса, миллий ижрочиликда тутган ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва нодавлат телеканаллари орқали “Олтин микрофон”, “Имкон шоу”, “Cover up”, “Жонли ижродаги дуэл” каби туркум кўрсатувлар намойиш этилмоқда ва уларни кейинги йилларда ҳам давом эттириш кўзда тутилган.

Жорий йилда истеъдодли хонандаларни аниқлаш ва уларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат тадбирлари концерт дастурларини жонли ижрода ташкил этиш чораларини кўришни режалаштирганмиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида кейинги икки йил мобайнида композиторлар, бастакорлар ва созандалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳаваскорлар орасидан истеъдодли ижрочиларни аниқлаш мақсадида турли даражадаги кўрик-танловлар ўтказиш, “устоз-шогирд” анъанасини янада ривожлантириш сингари бир қатор бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.

2020 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ёш мақом ижрочиларининг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш, ёшлар орасида мақом санъатига бўлган қизиқишни ошириш, ёшларнинг мақом ижрочилиги кўникмаларини янада ривожлантириш, ўзбек мусиқа ижрочилиги маданиятини янада юксак даражага кўтариш, миллий мақом санъатини дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, рағбатлантириш ва уларнинг ижодини тарғиб этиш мақсадида Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика танлови ўтказилади. Аҳолининг маданий эҳтиёжларини қаноатлантиришга, ёшларни юқори савиядаги, жонли ижродаги миллий эстрада қўшиқлари намуналари асосида тарбиялашга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирлар, концертлар ва гастроллар тизимли равишда ташкил этилади.

Мамлакатимизда нуфузли халқаро танловларда юқори ўринларни эгаллаб келаётган ёшларимиз кўп. Ана шундай ёшлар ҳамда маданият ва санъат муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг иқтидорли мутахассис ва ўқувчиларнинг ижодини тарғиб қилишга мўлжалланган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш борасида ҳам ҳамкорлик келишувларини амалга оширмоқдамиз.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузуридаги “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” аъзолари зиммасида эса болалар мусиқа ва санъат мактабларида ижрочилик маҳорати, айниқса, жонли ижро санъати борасида маҳорат дарсларини ўтказиш ва истеъдодли ёшларни кашф этиш вазифалари турибди.

Олдимиздаги мақсад ва режаларимизнинг барчаси келгусида миллий мусиқа ижрочилиги анъаналарини сақлаш, асраб-авайлаш ва уни юксалтиришга хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Султан 5 феврал 2019 16:38
    Жонли ижрода айта олмайдиган, нота билмайдиган кушикчиларга лицензия бермаслик керак. Хозирги кунда умуман маноси йук кушиклар куп уларни хам телеведениеда бериш керак эмас. На маъноси бор на тарбиявий ахамияти бор. Устоз саънаткорларнинг кушикларини бузиб айтаётган кушикчилар хам бор. Масалан Шохруххон ИЛТИМОС Мухриддин Холиковнинг кушикларини бузиб айтганди куйинг. Бундан мархум устоз хам хурсанд булмас эди.
  2. Гулмира 8 январ 2019 13:52
    Ростанам Шахзода Мухаммедова хам хамма ерда чикаверади чиройли лекин хамма курсатувларда чикаверса одам зерикиб кетади бошка одам йукми
  3. М.Р. 8 январ 2019 09:48
    Cover up менимча хеч кимга кераксиз.нарса. йиллар буйи сакланиб келаетган кушикларни бузиб айтиш хеч кимга кераксиз лойиха.Алишер Узаков га хам койилмасман.Бир яхши актерлигини килиб юравермайдими.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » Озодбек Назарбеков: жорий йилда концерт дастурларида фақат жонли ижро бўлади