Актер Улуғбек Қодиров бир неча йилдан бери АҚШда яшамоқда. Актер оиласи билан бирга Ўзбекистонни тарк этган.
Маълум бўлишича, АҚШда актернинг ўз бизнеси бор. Қодиров ҳозирча ватанига қайтишни ўйламаяпти.
Таъкидланишича, актерга фильмда суратга тушиш бўйича таклифлар сони кескин камайиб кетгандан сўнг у Ўзбекистонни тарк этган. Бундан ташқари, фильмларнинг бирида актерга гонорар пули берилмаган. Эслатиб ўтамиз, Қодиров "О, Марьям, Марьям", "Шабнам", "Телба", "Севгинатор" ва "Севишганлар" каби фильмларда ижро этган роли орқали кино ишқибозларининг қалбидан жой олган.