Аввалроқ режиссер Аҳад Қаюм кино мутахассилари томонидан бир хил жанрда фильм олаётгани учун танқидга учрагани ҳақида ёзган эдик. Қаюмнинг барча фильмларида аёллар хўрланганини ёки таҳқирланганини кўриш мумкин.
Режиссернинг ўзи нима сабабдан бундай фильмлар олишига изоҳ берди. У бу ҳақда «Очиқчасига гаплашамиз» шоусида гапирди.
Қаюмнинг айтишича, унинг жамоасида 20 киши ишлайди.Уларнинг умумий ўртача ойлиги 200-300 млн сўмни ташкил этади. Режиссер у пул ишлаб топаётган ва ўзининг жомоасига катта маблағ тўлаётган бир вақтда, унинг бошқа ҳамкасблари қарздор бўлиб қолаётганини айтиб ўтди. Қаюм 90 фоиз режиссерларнинг қарзи борлигини айтди.
“Биз ҳеч қачон професионалликка даъво қилмаганмиз. Биз ушбу ишда ишлайдиган профессионалларга доим ҳурмат билан қараганмиз”, – дейди Қаюм ўзининг фильмлари професионалликдан анча узоқда эканини тан олиб.