Актриса Феруза Норматова Туркияда сериал суратга олиш вақтида қаттиқ касал бўлгани ҳақида гапирди. Актриса бу ҳақда журналист Жасур Ҳамроевга айтиб берди.
Норматова “Мендирман Жалолиддин” сериалини суртга олиш вақтида коронавирусдан ҳам оғирроқ касалликка чалинганини айтди. Актриса диагноз ҳақида гапирмади лекин уни қандай бошидан кечирганини сўзлаб берди.
“Туркияда ҳаётимнинг энг оғир дамлари ўтди. Мен илк марта узоқ вақтга ота-онамдан олисда бўлдим. Мен коронавирусга чалинмадим, бу касал вирусдан кўра хавфлироқ. Яхшиямки Туркияда шифокорлар ўта малакали ва улар мени даволади. Мен Ўзбекистонга келиб кўринганимда менда ушбу касаллик бутунлай йўқолганини айтишди. Мен касаллигим ҳақида ота-онамга айтмаган эдим. Мен даволанаётган вақтда биз Туркияга бирга кетган ўзбекистонлик вакиллар қўллаб-қувватлади. Бу ҳаётимда энг оғир дамлар эди”, – дейди актриса.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда съемка жараёнида яна бир актрисамиз касалликка чалинган эди. Аввалроқ Саида Раметова унда онкологик касаллик бўлганини айтган эди.