Актриса Азиза Ёқубова коронавируснинг оғир тури билан касалланди. Бу ҳақда у инстаграмдаги саҳифасида хабар қилди.
Ёқубова шифокорларга вақтида мурожаат қилмагани учун касалликни ўтказиб юборган. Натижада унда пневмония аниқланган.
Ҳозирда актриса Тошкентадги шифохоналарнинг бирида даволанмоқда. Эслатиб ўтамиз, актриса шу йили 30 сентябрь куни иккинчи марта турмуш қурган эди.