Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг туркиялик хонанда билан бирга олган клипи 100 млн мартадан кўп кўрилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
«Сени севердим» номли қўшиққа олинган клип YouTube’да 100 млн мартадан кўп кўрилди. Хонандаларнинг клипи 2014 йилда эълон қилинган.
Ўшанда Усмонова фаолиятини “запрет” сабаб Туркияда давом эттираётган эди. Усмонова Ўзбекистонда 10 йилдан ошиқ вақт давомида тақиқда бўлган. Уларнинг қўшиғида севги ва хиёнат ҳақида куйланган. Таъкидлаш жоиз, ушбу кўрсаткич ўзбекистонлик хонанда учун рекорд натижадир.