“Дизайн” ҳажвий жамоаси аъзоси Саъдулла Фатҳуллаев “Maximum” жамоаси ҳақида фикр билдирди. Фатҳуллаев бу ҳақда YouTube’даги каналларнинг бирига берган интервьюси давомида тўхталиб ўтди.
Унинг фикрича, янги ташкил этилган “Maximum” жамоасида ижодкорлар кам.
“Ушбу жамоа тузилгандаёқ бу болалар қийналади деб айтганман. 4 кун концерт қўяди деганда эса чипталардан қийналади булар деб ҳам айтганман. Чипта майли, у сотилса сотилмаса концерт берилади, мен уларнинг дастуридан ҳавотир олдим. Бу уларда жуда суст. Биз унақа сценарий ёзганимизда концертни бекор қилиб юборардик”, – дейди Саъдулла Фатҳуллаев.