Моргенштерн бухоролик йигитга совғани топширди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун россиялик рэпер Бухорога етиб борган ва конкурсда иштирок этиб, ғолиб бўлган бухоролик йигитга Мерседез-бензни топширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик хонанда ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Giveaway ташкил этган эди. Унда бухоролик Азим ғолиб бўлган. Россиялик шоумен анча вақт божхона тўловлари қимматлиги сабабли автомобилни мамлакатимизга олиб кела олмаётган эди. Шундан сўнг у ушбу ишни ҳал қилишда ёрдам сўраган эди. Ҳозирча хонанда қандай йўл билан автомашинани Ўзбекистонга олиб келган очиқланмади.