Аввалроқ Алишер Усмоновнинг жияни иккинчи марта турмушга чиққани ҳақида ёзган эдик. Ганя Усмоновнинг тўйи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
Тадбир Hilton меҳмонхонасининг 21-қаватидаги маросимлар залида бўлиб ўтди. Тўйда Фарруҳ Зокиров, Юлдуз Усмонова, DJ Piligrim, Рашид Холиков ва бошқа ўзбек шоу-бизнеси вакиллари қатнашди.
Тўйни россиялик таниқли бошловчи Александр Белый ва телебошловчи Нилуфар Сотиболдиева бошқарди. Таъкидланишича, куёвнинг исми Шуҳрат. У ҳақида бошқа маълумотлар берилмаган. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Усмонова аввалроқ теннисчи Важа Узоқовга турмушга чиққан эди. Ёшларнинг ҳашаматли тўйи 2017 йилда бўлган. Кейинчалик улар ажрашиб кетган. Ажрашиш сабаблари очиқланмаган.