“Бировни бир тийинга олмасдан юрган” – “Дизайн” аъзоси Зарина Низомиддинова билан бўлган можаро ҳақида гапирди

“Бировни бир тийинга олмасдан юрган” – “Дизайн” аъзоси Зарина Низомиддинова билан бўлган можаро ҳақида гапирди
“Дизайн” жамоаси аъзоси Саъдулла Фатҳуллаев актриса Зарина Низомиддинова билан бўлган можаро ҳақида гапирди. Актер бу ҳақда YouTube’даги каналларнинг бирига берган интервьюси давомида гапириб ўтди.

Унинг айтишича, Саъдулла Зарина билан Муниса Ризаеванинг “Қоп қора” номли қўшиғига клип олиш жараёнида жанжаллашган.

“Ўша пайт унинг юлдузлиги “пик”га чиққан эди. У бировни бир тийинга олмасдан юрган ва бу менинг энсамни қотирган. Суратга олиш жараёнида Қобил (“Дизайн” жамоасининг бошқа бир аъзоси Қобил Каримбердиев – таҳр.) савол берса менсимай жавоб берган. Эртаси куни грим хонасида гаплашиб ўтирган пайтимизда гапимиз тўхтаб қолган ва ўша вақтда хонага Зарина кириб келган ва “нега тўхтаб қолдинглар, гапимни пойлаябсизларми” деган. Мен унга жавобан ҳазил қилиб “сизнинг гапингизни нега пойлаймиз, ўзи сизнинг овозингизга ўргана олмаяпмиз, кинода бошқа одам овоз беради-ку”, дедим. У эса “ажаб бўлибди, кимгадир овоз, кимгадир чирой берилади” деди. Мен “сизга нега иккаласи ҳам берилмаган?”, дедим. Зарина шу ҳазилимни кўтара олмай бақир-чақир қилиб кетиб қолди. Тинчлан биз шунчаки ҳазиллашяпмиз десам, “ҳозир келишади, сени тинчлантириб қўйишади” деб давом этиб қолди. Кейин мен аёл киши билан тенг бўлмай деб чиқиб кета қолдим”, – дейди Саъдулла Фатҳуллаев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бахтиёр 19 декабр 2020 08:38
    Хотинларни гийбат килишни боплапти лекин. Интервью олганларгаям рахмат
  2. Артур 18 декабр 2020 09:27
    Мени 83 кирган бувим бор, бахтимизга сог булсинлар, агар бувимга бизни актрисалар чаплаган буекни ярмини ишлатса хам, бувимлар дуне гузали буладилар. Мен пластика хакида гапирмай куя колай.
  3. diamond 17 декабр 2020 12:27
    To'g'ri qilibsiz, chiqib ketib.
  4. diamond 17 декабр 2020 12:27
    To'g'ri qilibsiz, chiqib ketia.
  5. Махфуза 15 декабр 2020 22:53
    Аел кишини барибир хурмат килиш керак,
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » “Бировни бир тийинга олмасдан юрган” – “Дизайн” аъзоси Зарина Низомиддинова билан бўлган можаро ҳақида гапирди