Қаюм ушбу мажмуага неча марта борган бўлса ҳеч қачон бемалол юра олмаганини, энди пулли бўлгандан сўнг мазза қилиб айлана олишини айтди. Шунингдек, у дунёдаги шунга ўхшаш жойларда юриш 100-200 доллар эканини, Ўзбекистоннинг энг чиройли жойига эса бу пулни тўлаш ҳеч нарса эмаслигини таъкидлади.
“Иши бори ҳам, иши йўғи ҳам сизга ҳалақит қиладиган ҳамма ўша ерда юрибди. Бир жойга кириб овқатлансангиз ҳам 200-300 минг сўм пулингиз кетади. Бу ерда эса бемалол юриш учун 10-20 минг сўм беряпсиз”, – дейди у.
Шунингдек, Қаюм ҳокимият ҳам ўзидан-ўзи бунақа қарорлар чиқармаслигини айтиб, ҳамма нарсанинг ёмон томонини кўравермасликни, ҳа деб раҳбарларни танқид қилавермасликни маслаҳат бериб, бу уларни чарчатишини таъкидлади.