Санжай Шерали Жўраевнинг қўшиғини бошқа куйламаслигини, бу бўйича ариза ёзганини айтди

Санжай Шерали Жўраевнинг қўшиғини бошқа куйламаслигини, бу бўйича ариза ёзганини айтди
Хонанда Санжай Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Карвон” номли қўшиғини бошқа куйламаслигини билдирди.

Хонанда бу ҳақда TBLD лойиҳаси учун берган интервьюсида тўхталиб ўтган. Санжай Карвон қўшиғини кавер талқинида куйлаш ғояси унда 15 йилдан бери борлигини айтди. Дастлаб у Шерали Жўраев билан дуэт куйлашни хоҳлаганини билдирди.

“Менимча у (Шерали Жўраев – таҳр.) ҳалигача бу ҳақда билмайди. Ваҳолангки мен унга илтимосимни етказиб қўйишни сўрагандим. Якунда илтимосим манзилга етиб бормади”, – дейди Санжай.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санжай Шерали Жўраевнинг ўғли Зоҳиршох Жўраевдан отасидан унинг қўшиғини куйлашга рухсат олиб беришини сўраганини айтган эди. Санжай тармоқдаги саҳифалари орқали у билан ёзишмасини ҳам ошкор қилган эди.

Санжай агар Шерали Жўраев қўшиқни куйлашга қаршилик билдирганда "бу бўйича муаммо юзага келмаган бўлар эди" деган. Шунингдек, интервью давомида Санжай бу қўшиқни бошқа куйламаслигини таъкидлади.

“Мен бу қўшиқни бошқа куйламаслик бўйича ариза ёздим”, – дейди Санжай.


Хонанда Жўраевлар оиласидан ҳафа эмаслигини, лекин қўшиқ ва клипни ҳеч қаердан ўчирмаслигини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кимсан 22 декабр 2020 16:07
    Туп тугри янги янги деб узбекона маданиятимизни хам йук килади бунакалар исми насабини узгартирган ахмок
  2. Узбек 22 декабр 2020 12:20
    Ўзбекистондан чиқиб кетса хам бўлади. Кимга керак ўзи бунақанги масқарабоз қўшиқчилар
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » Санжай Шерали Жўраевнинг қўшиғини бошқа куйламаслигини, бу бўйича ариза ёзганини айтди