Аввалроқ хонанда Сан Жай Шерали Жўраевнинг оиласи билан кофликтга киришгани ҳақида ёзган эдик. Жўраевлар оиласи хонандани “Карвон” ва “Гулбадан” номли қўшиқларни куйлагани учун судга берган эди.
Ушбу можародан сўнг Сан Жай юқорида қайд этилган қўшиқларни бошқа куйламасликка ваъда берган. Хонанда шунингдек, Жўраевлар оиласи билан конфликт вазиятга аралишгиси келмаётганини билдирган. 21 декабрда Сан Жай Юлдуз Усмонованинг қўнғироғи ҳақида гапирди.
Сан Жайнинг сўзларига кўра, Усмонова маъмури орқали қўнғироқ қилиб уни можароли вазиятда қўллаб-қувватлашини айтган. Усмонова хонандага далда бериб, хафа бўлмасликни ва ўз фаолиятини давом эттиришни маслаҳат берган. Усмонова шунингдек, ўзининг қўшиқларини кавер талқинида айтишга рухсат берган. Яқин кунларда хонандалар дуэт куйлаши мумкинлиги айтилмоқда.