Журналист Феруз Муҳаммад суҳбат давомида Отажоновдан йиллар мобайнида у билан наша мавзусида саволлар бўлганини айтиб, мавзуга ойдинлик киритишни сўраган.
“Мен бу ишни қилмаганман ва уни қилиш менга насиб қилмади. Лекин билмайман, негадир бу масалада айнан мени танлашди”, – дейди Отажонов.
Журналист шунингдек, тўйларнинг бирида Отажоновга наша олиб келингани, кейин у оёқлари билан уни босиб ташлагани билан боғлиқ ҳолатга ҳам изоҳ беришни сўради.
“Йўқ, оёғим билан босмаганман. Олганман, йўлда кетаётганда гуруҳимда ундан қўлланадиган болалар олдида намойишкорона отиб юборганман. Оёқ билан босиб бўлмас эди чунки бу ҳам ҳурматсизлик бўлар эди. Менга тўйларда кўп унақа нарсаларни олиб келишарди”, – дейди Жаҳонгир Отажонов.