Россиялик рэпер Моргенштерн Mercedes’ни Россиядан Ўзбекистонга олиб келиш жараёни ҳақида гапирди. Хонанда ушбу мавзу юзасидан влог суратга олда ва уни ўзининг YouTube-каналига жойлади.
Аввалроқ ОАВда автомобилни олиб келиш бўйича божхона тўловлари ҳисоблаб чиқилганда ҳаражат 363 млн сўм атрофида бўлиши таъкидланган эди. Моргенштерннинг сўзларига кўра, у автомобилни самолетда етказиб бериш учун 56 млн сўм ишлатганини маълум қилди.
Бундан ташқари, хонанда автомобилнинг Россия давлат рақамини Ўзбекистонникига алмаштирганини ҳам айтди. Бу ҳам хонанданинг ҳаражат қилишига сабаб бўлди. Моргенштерн автомобилни Ўзбекистонга олиб келиш бир неча тартиблар сабаб қийин иш бўлганини айтди. Эслатиб ўтамиз, бухоролик йигит рэпернинг конкурсида ғолиб бўлиб, автомобиль эгасига айланган эди.