Маълум бўлишича, хонанда Зўр ТВ телеканалидаги “Алдама мени” кўрсатувининг навбатдаги сонида меҳмон бўлган. Унда журналист хонандаги 15 йиллик тақиқ ва бунга хонанданинг айнан қайси рақобатчиси сабабчи экани ҳақида сўради. Ушбу саволга Нурсаидова жавоб бермаслигини айтган.
“Ақлингиз жойидами? Нима савол бу? Кўрсатувингиз бошингизда қолсин, менга унақа ғийбат, фисқ-у фасод, бўлар-бўлмас саволларингизни берманг. Саломат бўлинг. Интрига сизга керак менга эмас. Халққа нима кераги бор буни?”, – дея студияни тарк этган хонанда.