2020 йил янгилиги. Худога шукур дадажонимни ҳам уйлантирдик мана. Шавкат Муқимов+Заргул Халилова=Севги. Узоқ умр ва бахти саодатлик ҳамроҳ бўлсин. Дадажонимни кайфиятлари аъло бўлишлиги учун, биз ҳар нарсага тайёрмиз, – дейди хонанда.
Манбаларнинг ёзишича, хонанданинг онаси бир неча йил олдин касаллик сабаб оламдан кўз юмган. Маълумот ўрнида, хонанда Шароф Муқимов 2019 йилнинг июнь ойида иккинчи марта уйланган эди. Хонанда 2010 йилда Севинч Мўминовага уйланиб, кейинчалик ажрашган. Муқимовнинг биринчи турмушидан Лейла исмли қизи бор.