Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида хонанда Юлдуз Усмонов ва режиссер Аҳад Қаюмнинг оиласи 2021 йилни ўзгача кутиб олди. Хонанда ва режиссер байрам тадбиридан лавҳаларни намойиш этди.
Видеода Усмонова оиласи “фейерверк”лар билан байрам нишонлаганини кўриш мумкин. Ушбу шоуни болалар учун хонанданинг қизи Нилуфар Усмонова ташкиллаштирган. Хонанданинг ўзи эса ташқарига чиқишдан ва фейрверкларни кўришдан бош тортган. Кўчадаги совуқ ҳавони ҳисобга олганда хонанда 57 ёшида соғлиғини ўйлаган бўлиши ҳам мумкин.
Режиссер Аҳад Қаюм эса рафиқасига совға қилишга қарор қилди. Қаюм Нексия-3 автомобилини совға қилди. Машина калитини актриса Саида Раметова топширди. Видеодан режиссернинг рафиқаси бундай совғадан жуда хурсанд бўлганини англаш мумкин. Ушбу видеода аввал онкология аниқланган Раметованинг яхши кўринишда бўлгани ўзбек киноси муҳлисларини хурсанд қилди.