Ана шундай ҳолатларнинг бирида журналист актрисани бахтсиз эканини айтиб, уни айрим актрисалар каби бўла олмаслигини ва уларни ўрнак қилиб кўрсатган. Журналистга жавобан Расулова ўша санаб ўтилганлар унга намуна бўла олмаслигини айтган.
“Мана бу ерда ёзган сатрларингиздаги гапларни ўша куни юзимга айтганингизда юзингизга тарсаки туширар эдим. У ерда мени қанақадир актрисаларга қиёслабсиз. Мени Дилноза Кубаева ёки бу ерда ёзилган актрисаларингизга қиёслаб, “пример” қилманг. Улар мен учун “пример” эмас. Дилноза Кубаеванинг ўзи билади менга кимлигини ва кимга нечанчи хотин бўлиб текканини. Хоҳласангиз интервью қилиб сўраб олинг”, – дейди актриса.