Аввалроқ Самарқандда «30 Z 777 ZZ» авторақами рекорд даражадаги нархга сотилгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, ушбу рақамни продюссер, режиссер ва актер Аҳад Қаюм сотиб олган. Бу ҳақда Қаюмнинг ўзи инстаграмлаги саҳифасида маълум қилди. Унинг “story”сида эса муҳлислари табриклаётганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу рақам аукционда 596 миллион 525 минг сўмга сотилган. Шунингдек, рақамни расмийлаштириш учун қўшимча 41 миллион 143 минг сўм ҳам тўланиши белгилаб қўйилган. Шундай қилиб, Самарқандда мана шу чиройли рақам умумий ҳисобда 637 миллион 668 минг сўмга сотилди.