Асли исми Сафарова Дилноза бўлган раққоса Паризода учинчи бор она бўлди. Бу ҳақда раққосанинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Раққоса ўғлига атаб саҳифасига шеърий видео жойлади. У 8 январь куни ўғлини дунёга келтирган.
Маълумот ўрнида, раққосанинг Эъзоза ва Саъдия исмли қизлари бор.