Хонанда Насафий жаримага тортилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Насафий таҳаллуси билан ижод қилувчи хонанда Азизиддин Акмалов халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Қора кўзли санамжон” номли қўқшиғини рухсатсиз куйлагани учун жазоланган. Интеллектуал мулк агентлигига бу бўйича мурожаат келиб тушган ва агентлик мазкур масала юзасидан Маъмурий судга баённома киритган.
Суд қарорига кўра Насафий МЖтКнинг 177(1)-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва 669 минг сўм жаримага тортилган.